No icon

Гренландия аномал иссиқ туфайли эримоқда

Ўтган ҳафта Европани қамраб олган ғайритабиий иссиқлик Гренландияга йўл олди. Сайёранинг иккинчи йирик музлик қалқонига рекорд эриш таҳдид солмоқда, деб хабар берди «Korrespondent.net». БМТ бутунжаҳон метеорологик ташкилоти кузатувларига кўра, орол юқори ҳарорат марказида қолди.

Қайд этилишича, фақатгина июль ойида Гренландия сирти буғланиши туфайли 160 миллиард тонна музни йўқотган.

Ёз бошланишига қадар оролда об-ҳаво аномал даражада исимаган эди. Бу ой ўрталарида арктик музларнинг эришига олиб келди, уларнинг майдони шу даражада қисқардики, антирекордни уришига бир бахя қолди. Қарама-қарши томондан Арктика муз океанини Сибир, Аляска ва Канададаги ўрмон ёнғинлари иситади.

Британия матбуоти маълумотига кўра, улар об-ҳавога 120 тонна карбонат ангидрит ажратиб чиқарган. Бу эса аксар мамлакатларнинг йиллик саноат чиқиндилари ҳажмидан ҳам кўпроқдир.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика