No icon

12 миллион италияликка камбағаллик хавф солмоқда

2018 йилги маълумотга кўра, Италиянинг 20,3 фоиз аҳолиси, яъни қарийб 12 миллион кишига камбағаллик хавф солмоқда, дейилади «Istat» миллий статистика хизматида. Бу ҳақда «Regnum» хабар берган.

Гап ойлик даромади 842 евродан паст бўлган фуқаролар ҳақида кетмоқда.

Мамлакатнинг 8,5 фоиз (5 миллион атрофида) аҳолиси аллақачон камбағалликка маҳкум бўлган. Бу 2017 йил якунларига кўра сал камроқ — ўшанда бу кўрсаткич 10,1 фоизни ташкил этган.

Қизиғи шундаки, 2019 йилда италиялик оилалар Янги йил совғасига ўртача 221 евродан харажат қилишади. Бу олдинги йилга қараганда 2 фоиз кўп. Бу ҳақда истеъмолчилар миллий ассоциацияси маълум қилган, деб ёзади «Regnum».

Европа Иттифоқида Янги йил совғасини сотиб олиш учун ҳар бир оила ўртача 193 евродан сарфлайди. Бу Италия билан таққослаганда 15 фоиз кам.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика