No icon

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 800 дан ошиб кетди

8 февраль ҳолатига кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 89 нафарга кўпайиб, 811 нафарга етди, деб хабар берди «РБК».   Вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида 81 киши, Хэнанда 2 киши, Хебей, Хейлунцзян, Анхуэй, Шандун, Хунан ва Гуанси-Чжуан провинцияларида бир кишидан вафот этган.

Касалланганлар сони 37198 нафарга етган, 2649 киши соғайиб кетган. Хитойдан ташқарида Ҳонгконг ва Филиппинда биттадан ўлим ҳолати қайд қилинган. Бир кун аввал Хитойда вирус қурбонлари сони 722 нафарни, касалланганлар 34,5 минг нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши курашда ниқоблардан оқилона фойдаланишга чақирди. Ташкилот ҳимоя воситаларига талаб 100 баравар, унинг нархи эса 20 баравар ошишини тахмин қилмоқда.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика