No icon

Хитойда кучли ёмғир ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлди

Синьхуа агентлигининг хабарига кўра, Хитой жануби-ғарбида Сичуань провинциясида кучли ёмғир ёғиши натижасида 12 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши бедарак кетди.

Маълумотларга кўра, жума-шанба кунлари Мяньнин округини қамраб олган шаррос ёмғир Ихай шаҳрида сув тошқинини келтириб чиқарган. Бунинг оқибатида 10 киши вафот этди, етти киши бедарак кетди.

Гаоян туманида тошқин туфайли йўлларнинг шикастланиши натижасида иккита автомобиль дарёга қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши бедарак кетди.

Табиий офат юз берган ҳудудда қарийб 10 минг киши қолмоқда, жами 7700 маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика