No icon

Самолёт ниқобсиз йўловчи туфайли қўнишга мажбур бўлди

Япониянинг «Peach Aviation» авиакомпаниясига қарашли самолёт бортида ниқоб тақишдан бош тортиб, жанжал кўтарган йўловчини деб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, дея хабар берди NHK телеканали.

124 йўловчиси бўлган лайнер сешанба куни Хоккайдо префектурасининг шимолидаги Кусиро аэропортидан Осака шаҳри томон учган. Самолёт хизматчилари йўловчилардан бири ниқобсиз ўтирганини пайқаб қолишган ва ундан ҳимоя воситасидан фойдаланишни сўрашган. Бироқ ҳалиги одам бош тортган. Бир неча марта қоидага амал қилишни талаб қилгандан сўнг йўловчи жанжал кўтарган, бақир-чақир қилиб, йўловчи ва экипаж аъзоларига дўқ-пўписа қила бошлаган.

Учувчи йўлнинг ярмида Ниигата аэропортида фавқулодда қўнишга қарор қилган. Тўполончини самолётдан чиқариб ташлашган. Шундан сўнг лайнер Осака томон парвозини давом эттирган. Белгиланган манзилга икки соат кечикиб етиб борган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика