No icon

"Голливуд"нинг машҳур дизайнери ўзининг туғилган кунида вафот этди

«Бегона», «Келажакка қайтиб» ва «Ўзга сайёралик» фильмларида дизайн устида ишлаган америкалик рассом ва иллюстратор Рон Кобб Австралияда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Робин Лавнинг сўзларига таяниб «The Hollywood Reporter» хабар берди.

Кобб ўзининг туғилган куни — 21 сентябрда оламдан ўтди. У 83 ёшда эди. Аввалроқ унга деменция ташхиси қўйилганди.

Кобб 1937 йил Лос-Анжелесда дунёга келган. Карьерасини «Disney» студиясида бошлаган. Кобб «Юлдузлар жанги»даги айрим мавжудотларнинг дизайни муаллифи саналади, Конан-варварнинг қуролини ўйлаб топган, «Бегона» фильмидаги «Ностромо» кемаси, шунингдек, «Келажакка қайтиб» фильмидаги «DeLorean» вақт машинасининг ташқи кўриниши ва интерьерини яратган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика