No icon

Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Илон Маск кўтарилди, Марк Цукерберг эса...

«Tesla» ва «SpaceX» компаниялари раҳбари Илон Маск «Bloomberg» агентлиги тузган дунёнинг энг бой одамлари рейтингида «Facebook» асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдириб учинчи ўринга кўтарилди.

«Tesla» акциялари чоршанба куни 10%га қимматлашиши натижасида Маскнинг бойлиги 10,2 млрд долларга ошди. Ҳозир унинг мол-мулки 120 млрд долларга баҳоланмоқда. Бунинг оқибатида 103 млрд долларга эга Марк Цукерберг тўртинчи ўринга тушиб қолди. Бешинчи поғонадан 103 млрд долларлик бойликка эга Франциянинг «LVMH» компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно эгаллаган.

49 ёшли Маск фақат АҚШнинг икки нафар бизнесменидан ортда қолмоқда. «Bloomberg» рейтингидаги иккинчи ўринни «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс (128 млрд) эгаллагана бўлса, сайёрамизнинг энг бой одами мақоми мана учинчи йилдирки «Amazon» корпорацияси раҳбари Жефф Безосга тегишли бўлиб қолмоқда. Унинг бойлиги 183 млрд долларга баҳоланган.

2003 йилда Маск «Tesla» компаниясига асос солган. Дастлаб у «Tesla Motors» деб номланган. Маълум вақтдан сўнг «Tesla»га ўзгартирилган. Компания бошида фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашганди. Бироқ кейинчалик қуёш батареялари ва қувват сақловчи бошқа тизимларни яратишни йўлга қўйди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика