No icon

Коронавируснинг энг кенг тарқалган тўртта аломати ва Самовда ҳам касалланганларп бор...

Британиялик ва канадалик шифокорлар коронавирусга чалинганини ҳали билмаган одамда янги вирусни юқтирганликка ишора қилувчи энг кенг тарқалган тўртта аломатни аниқлашди, дея хабар берди «Express».

Коронавирусга чалинган ҳар бешинчи бемор ошқозон билан боғлиқ муаммолардан қийналади, деб ёзади мақола муаллифи бир қанча тадқиқот маълумотларига таяниб. Гастроэнтерология аломатлари орасида иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи бор.

«Ушбу аломатлар беморда албатта COVID-19 борлигини англатмайди», — дейди Альберт университети олими Митч Уилсон. Шунга қарамай, бу аломатларни эътиборсиз қолдирмасдан, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишга чақиради.

Ўз навбатида, доктор Даяна Галлнинг таъкидлашича, ич кетиши коронавирусга чалинганликнинг эрта аломатларидан бири ҳисобланади. COVID-19га чалинганликнинг яна бир белгиси — конъюнктивит. Бундай баёнот билан Америка офтальмология академияси ходимлари чиқишган. Ушбу аломат кам учрайди — тахминан уч фоиз ҳолатда.

«Вирус касалликка чалинган одамнинг кўз ёши ёки ушбу суюқлик бўлган буюмлар орқали тарқалиши мумкин», — дея изоҳлади америкалик мутахассислар.

Коронавируснинг учинчи аломати — онг чалкашиши. Лондондаги Империя коллежи олимларининг таъкидлашича, у когнитив асоратлар сирасига кириб, тузалгандан кейин ҳам бир неча ойгача давом этиши мумкин. Британиялик олимлар ўз тадқиқотлари доирасида касаллик жиддий кечишига қараб мия зарарланиши мумкинлигини аниқлашди.

Яна бир аломати чарчоқ бўлиб, Дублиндаги Тринити коллежи олимлари COVID-19га чалинган беморларнинг ҳар иккинчисида учрашини ва ўн ҳафтагача сақланиб қолишини қайд этишган. Коронавирус пандемияси қарийб бутун дунёни қамраб олди. Касалланганлар сони жами 57 миллион кишига яқинлашиб қолди, улардан 1,3 миллион нафари вафот этди. Коронавирус, айниқса, АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кўпроқ қайд этилган.
***

Айтганча, Самоада илк коронавирус ҳолати расман қайд этилди. Ҳукумат хориждан қайтиб келган фуқароалардан бирида инфекция борлигини фош этган, дея хабар берди «Samoa Observer». Ҳозир коронавирус топилган фуқаро карантинга олинган. Самоа бош вазири Туилаэпа Саилеле Малиелегаои аҳолига мурожаат қилиб, вазият назорат остида эканлигига ишонтирган.

Самоа шу пайтгача COVID-19дан холи бўлган саноқли давлатлардан бири эди.

«Энди бизда ҳам COVID-19 бор. Энди биз ҳам коронавирус қайд этилган дунё мамлакатлари сирасига кирамиз», — деди у. Бош вазир коронавирусни юқтирган одам қаердан келганига аниқлик киритмаган. Унинг сўзларига кўра, аҳоли коронавирусга қарши кураш бўйича навбатдаги чора-тадбирлардан хабардор қилинади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика