No icon

Губернаторни деб рейс 4 соатга қолдирилди...

Транс-Байкал ўлкасида Читадан Чара қишлоғига парвоз 4 соатга қолдирилди, чунки самолёт губернатор Aлександр Осиповга берилганди. Бу ҳақда йўловчилардан бири "Чита.ру" ахборот агентлигига хабар берган.

Aгентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Иркуцкдан кейинги самолётни кутиш учун тахминан 40 киши қолди. Дастлаб уларга техник сабабларга кўра парвоз қолдирилгани айтилган, дея қўшимча қилди йўловчи. "Чита.ру"нинг ёзишича, аэропортнинг ахборот хизмати парвоз ўтказилишини тасдиқлади. "Ҳа, ҳақиқатан ҳам, соат 14:10да энди парвоз Чарага амалга оширилади", - дея агентлик аэропорт ходимининг сўзларини келтиради.

Вилоят ҳукумати матбуот хизмати Осипов иш сафари билан Каларский туманига учиб кетганлигини, у ерда муниципалитет йўлларини, маданий-маърифий объектларни, пандемия пайтида марказий туман касалхонасининг ишларини, шунингдек, модернизация қилиниши режалаштирилган Чара қишлоғидаги аэропортни кўздан кечиришини хабар қилди. Сафар давомида минтақани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Осипов шунингдек, Instagram-да Каларский туманига саёҳат ҳақида маълумот эълон қилди: "Aзиз дўстлар! Мен Каларский туманига учаман. Келинг, ҳаёт қандай кетаётганини, қишга қандай тайёрлигини, ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш ишлари қандай якунланаётганини кўриб чиқамиз".

Фикрлар

Яндекс.Метрика