No icon

МИБ ходимлари фермернинг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлди(ми?)

Дўстлик тумани прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Аниқланишича, Жиззах вилояти Дўстлик туманида фаолият юритган фермер хўжалиги раҳбари фуқаро С.Б. жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда яшаш хонадонининг қўшимча қурилган омборхонасида арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро С.Б.ни ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мол-мулклари мусодара қилинганлиги сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунга асосан, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро С.Б.нинг уйида ўтказилган ижро ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилди. Ўрганишда фермер хўжалиги раҳбари бўлган С.Б. 2017 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 104,6 миллион сўм имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 58,1 миллион сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.

Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 58,1 миллион сўм ундириш белгиланган. Суднинг мазкур қарори 2018 йил 26 январдаги ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А. 2018 йил 22 февралда иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қарздорлик тўлаб берилмаган.

Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 20 октябрдаги буйруғига асосан 27 октябрь куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ш.М. ва О.К. қарздор С.Б.нинг яшаш хонадонига холислар Д.Я. ва Д.Н. билан биргаликда боришган ва қарздорнинг уйидан онаси Г.Б. иштирокида ўлчами 3х4 метр бўлган 1 дона гилам далолатномага асосан расмийлаштириб олинган. (ушбу гилам фермер хўжалиги балансида бўлмаганлиги аниқланиб, 8 ноябрь куни С.Б.нинг оила аъзоларига қайтарилган). 

Бундан ташқари, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 220,1 миллион сўм ундириш белгиланган. Ўрганишда фермер хўжалиги раҳбари С.Б. 2018 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 271,6 миллион сўм имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 220,1 миллион сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.

Суднинг мазкур қарори 2018 йил 24 октябрдаги ижро варақаси билан Мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва уни давлат ижрочиси Ш.А. шу куни иш юритувга олган. Қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат бериш юзасидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро иши юзасидан хизмат сафарига юборилган МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Т.Н. ва Х.М. 2018 йил 5 ноябрда қарздор С.Б.ни уйига ажрим билан таништириш ва унинг ижросини таъминлаш учун борганида қарздор уйида бўлмаганлиги сабабли унинг онаси Г.Б.га қарздорликни тўлаши юзасидан тушунтириш берилганлиги аниқланди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика