No icon

Бухоролик маст эркак 5 яшар набирасини уриб, ўлдириб қўйди

Бухоро вилоятида маст ҳолатдаги эркак ўз набирасини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 22.30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи У.Т. маст ҳолда, бирга яшаган 5 ёшли қиз бола набирасини сув ўйнаб, устини ҳўл қилганлиги сабабли унинг танасининг турли жойларига қўли билан урган вақтида қизалоқ боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган», — дейилади хабарда.

Натижада 5 ёшли қизалоқ касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. У.Т. қўл олинган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика