No icon

75 миллион сўмни ўмарган кимса қўлга олинди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи О.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 14 сентябрь кунидан 8 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чиғирчи МФЙда жойлашган савдо дўконидаги шкафидан 75 млн сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ўғлон МФЙда яшовчи У.И. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика