No icon

Бош прокуратура Гулнора Каримова, Рашид Қодиров ва Абдусалом Йўлдошевларга очилган жиноят ишлари ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Халқаро пресс клубнинг бугун, 19 декабрь куни бўлиб ўтган сессиясида Рашид Қодиров, Гулнора Каримова ва Абдусалом Йўлдошевларга нисбатан очилган жиноят ишларининг бориши ҳақида маълумот берди, деб хабар берди «Газета.uz».

«Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Ушбу жиноят иши ҳақида аҳоли батафсил хабардор қилинади, давлат раҳбари ҳам бу ҳақда бир неча бор гапирди. Биз суд куни ва жойи ҳақида маълумот берамиз», — дейди у.

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича 24 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган эди. Қайд этилишича, ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси собиқ раисининг биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошевга нисбатан очилган жиноят иши бўйича тергов жараёни давом этмоқда. Май ойининг охирида у Фарғонада ҳибсга олиниб, Тошкентга олиб келинган эди.

Шунингдек, Эркин Йўлдошевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистонда жазони ўтамоқда. «Гулнора Каримова суд ҳукмида кўзда тутилган жазони Ўзбекистон ҳудудида ўтамоқда», — дейди Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари.
***

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ниҳоясига етиб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилган. Бироқ, «Хabar.uz» манбасига кўра, жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмайди.

Негаки, «дело»га «махфий» тамғаси урилгани сабаб неча нафар собиқ амалдор жавобгарликка тортилаётгани, улар Жиноят кодексининг қайси моддалари билан айбланаётгани, шунингдек, қилмишлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига қанча миқдорда зарар етгани хусусида ахборот олишнинг имконияти жуда чекланган. 

Маълуми шуки, бир неча ой аввал аввал ДСҚнинг собиқ раиси Б.Парпиевга алоқадор амалдорлар ишдан олингани, шунингдек, тизимда ишлаётган 1245 нафар ходим вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Шундан кейин ҳам тизимда тозалаш ишлари якунлангани йўқ: қатор вилоятлар солиқ бошқармалари бошлиқлари ўрнига янги кадрлар тайинланганидан ўқувчиларнинг хабари бор.

Яна бир шоу-шувли «иш» — собиқ бош прокурор Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳам якунига етган. «Солиқчилар иши»дан фарқли равишда, «Қодиров иши» бўйича муайян маълумотлар йўқ эмас: бунда 24 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилиниб, уларнинг 21 нафари дастлабки терговдаёқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Собиқ бош прокурор ва унга яқин бўлган мансабдорлар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.

«Қодиров иши» қайси судда кўрилади, суд масжлиси очиқ тарзда ўтказиладими, ёпиқ шаклдами — бу ҳақда ҳозирча маълумот йўқ.

Фикрлар

Яндекс.Метрика