No icon

Янги туғилган чақалоғини 10 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Шу йил 11 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, фуқаро Ф.Қ. (аёл) бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини “Ёғду” чойхонасида фуқаро Ж.Р. (аёл)га 10 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика