No icon

Танишининг чақалоғини сотиб юбормоқчи бўлган ҳамшира қўлга олинди

2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Натижада, Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. (аёл) Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В. (аёл)нинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б. (аёл)га 1 700 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда аёл киши уч ёшли ўғлини сотаётган вақтида ушланганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика