No icon

Тошкентда хонадонга шахта орқали кириб ўғрилик содир этган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 13 февраль куни Алимкент 1-тор кўчасида яшовчи И.Т. фуқаро З.Н. (аёл)нинг уйига шахта орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан умумий қиймати 14 000 100 сўмлик сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва 2 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетган. И.Т. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика