No icon

Шакира Испания суди олдида жавоб беради

Қўшиқчи Шакира 12 июнда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш айблови бўйича Испания суди олдида айбланувчи сифатида жавоб беради.

Эсплугес-де-Льобрегат шаҳри суди (Каталония) прокуратуранинг қўшиқчининг солиқ тўламаслиги бўйича 6 та ҳолат (даромад солиғи ва мол-мулк солиғи) бўйича арзини кўриб чиқишга қабул қилган. 

Гап 14,5 млн евро ҳақида бормоқда. Прокуратура фикрича, қўшиқчи даромадини Кайман ороллари, Виргин ороллари, Панама ва бошқа офшор ҳудудлардаги 14 та компания орқали яширган.

Шакира 2010 йилдан испаниялик футболчи Жерар Пике билан учрашади. Жуфтлик ўз алоқалари ҳақида 2011 йилда расман эълон қилган, бироқ қўшиқчи Испания солиқ идоралари ҳисобига 2015 йилда турган. Шу тариқа, солиқчилар қўшиқчи 4 йил давомида Испанияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаган деб ҳисоблашмоқда, ваҳоланки қўшиқчи шу вақтнинг кўп қисми давомида Испанияда яшаган.

Шакира адвокатининг таъкидлашича, қўшиқчи 2015 йилгача Испанияда яшамаган, шу сабабли у Испания олдидаги барча солиқ мажбуриятларини бажарган.

Манба: kun.uz 

Фикрлар

Яндекс.Метрика