No icon

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган 9 нафар шахс Россияда ушланди

Жорий йил бошидан бери Россиядан Тошкентга тергов ва суддан яшириниб юрган 9 нафар шахс қайтариб юборилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, 17 март куни Москвада ИИББ сўровига асосан, фирибгарлик жиноятини амалга оширгани учун қидирувда бўлган 27 яшар Андрей Ш. ва Абдумуталибхон Х. ҳамда наркотик моддалар айланмасида айбланган 32 яшар Григорий С. қўлга олинди.

24 март куни Новосибирскда маҳаллий полиция томонидан ИИББ сўрови бўйича фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувга берилган 39 яшар Лутфулла Р. ушланди.

Қўлга олинганларнинг барчасига суд томонидан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика