No icon

Қамоқда 42 йил ўтирганлар айбсиз деб топилди

АҚШда хато судланган икки нафар маҳбус 42 йиллик қамоқ жазосидан кейин озодликка чиқарилди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.  

1976 йилда 34 ёшли Клиффорд Уильямс ва унинг жияни 18 ёшли Хуберт Майерс Флоридада умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар қотиллик ва суиқасдда бош гумонланувчилар бўлишган.

Бироқ уларга чиқарилган жазо ҳукмлари суд томонидан чиқарилган қарорларни текширувчи бўлим фаолияти туфайли бекор қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, юқоридаги жиноятлар учун жавобгарликни 1994 йилда вафот этган бошқа бир киши ўз зиммасига олган бўлган. 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика