No icon

Вояга етмаган 2 нафар фарзанд учун қарийб 50 млн сўм алимент ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судидан онадан алимент пули ундириш ҳақида ижро варақаси келиб тушди. Бу ҳақда МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси маълум қилди.

Ушбу ижро варақасига асосан Х.М. дан ундирувчи Р.О. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 49.068.136 сўм алимент пули ундириб берилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика