No icon

МИБчилар электр тармоғига ноқонуний уланишнинг ғаройиб усулини аниқлашди

Мажбурий ижро бюросининг Шофиркон туман бўлими ходимлари электр тармоғига ноқонуний уланишнинг антиқа усулини аниқлашди.

Туманнинг «Работча» қишлоғида истиқомат қилувчи У.Ҳ. нима қилибди денг? У уйининг шундоқ тумшуғидаги симёғочнинг бетон устун билан бириктирилган жойи орасидан 3 фазали электр кабелларини ўтказиб, уни ер остидан уйигача тортиб келади. Кўз илғмас бу «ихтиро» хонадон эгасига электр энергиясидан текин фойдаланиш имконини бериб келган.

Бироқ ҳисобни бўри егани йўқ. Ҳолат аниқланиб, ҳисоб-китоб қилингандики, бундай ўзбошимчалик натижасида давлат манфаатларига 95.976.000 сўмлик зарар етибди.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Ҳ. нисбатан ЖКнинг 1852-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли ҳаракатлар олиб борилди, албатта. Бироқ судда жиноят иши тугатилди.

Нега? Чунки, зарар қопланди, фуқаровий даъвогарга шу керак-да. Зарар қопланиб, ҳеч кимда даъво қолмагач, шахсни жавобгарликка тортишда не маъно?!

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика