No icon

Валютафуруш қиз қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ангор, Қизириқ тумани бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизмати Ангор тумани бўлими ва ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туманидаги “Нилуфар“ савдо комплекси ҳудудида 24 ёшли Ниҳол Соипова (исм-фамилиялар ўзгартирилди) қонунга хилоф равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланаётганида қўлга олинди.

 

Н. Соипова мижозга 3 минг 500 АҚШ долларини 29 миллион 750 минг сўмга сотишга уринган.

Ушбу ҳолат бўйича Н.Соиповага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика