No icon

Самарқанд шахрида бир ҳафтада қарийб 2 мингта қоидабузарлик аниқланди

Самарқанд шаҳри ҳудудидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида 11-17 июнь кунлари ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 1 минг 957 та қоидабузарликлар аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Аниқланган қоидабузарликларнинг 15 таси маст ҳолатда, 620 таси тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан уловларни бошқариш билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, 26 ҳолатда йўл-патрул хизмати ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, 14 ҳолатда давлат рақам белгисисиз автомашина бошқариш, 21 ҳолатда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатиш қоидабузарликлари қайд этилган.

 

photo5208738412067138297.jpg

 

Эътиборли жиҳати, тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган кунлари Самарқанд шаҳри ҳудудида йўл транспорт ҳодисалари содир этилишига йўл қўйилмади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика