No icon

Валютани яшириш наф бермади ва...

Божхоначилар томонидан валюта қимматликларини мамлакатимиз сарҳадларидан турли ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Шовот” чегара божхона постида фуқаро М.Ш.нинг найранги фош қилинди. Яъни ушбу шахс мазкур постдан қўшни давлатга чиқиб кетаётган юк автомашинаси ҳайдовчилари С.Т ва Т.Улар орқали ўзига тегишли бўлган 8 минг 500 АҚШ долларини ўтказиб олишни режалаштирган экан. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Кумушларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш фойда бермади

7db4a688-d442-c057-0d2e-24f537e85e01_news_.jpg

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро А.Р. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.  Натижада, унинг юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 2,5 миллион сўмлик 247,4 грамм оқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика