No icon

МЧЖ раҳбари ва банк ходими кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

«Тўрақўрғон А.Т.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика