No icon

Маст ўғил ўз отасини пичоқлади

Тошкентда отасига пичоқ билан тан жароҳатлари етказган ўгай ўғилга нисбатан жиноят иши очилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳодиса 1 январь куни содир бўлган. Ўша куни 32 ёшли О.Р. Учтепа туманида яшовчи ўгай отаси 52 ёшли В.З.нинг уйига меҳмон бўлиб келади. Улар спиртли ичимликлар ичиб ўтиришганда ораларида келишмовчилик юзага келади. Жанжал вақтида фуқаро ошхона пичоғи билан ўгай отасига тан жароҳатлари етказади. Жарбланган В.З. шифохона олиб борилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси (“ Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика