No icon

Маст ҳолдаги фуқаро ИИВ ходимини яккама-якка курашга чорлади...

Жорий йил 27 апрель куни, соат 18:20 да фуқаро А.Б. спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда Тахтакўпир тумани “Дўстлик” кўчасида бесабаб юрганида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди. Аммо у орган ходимларига бўйсинмай, кескин қаршилик кўрсатиб, уларни турли сўзлар билан ҳақоратлади. Ҳаттоки, фуқаро ходимларга “Кел, яккама-якка курашайлик” деб дўх-пўписа ҳам қилди. А.Б.нинг бу ҳуқуқбузарлиги 28 апрель куни Тахтакўпир тумани Маъмурий судида туман Маъмурий суди раиси М.Бекимбетов томонидан кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан карантин қоидаларини бузгани учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 34-моддасига асосан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланди.

Худди шундай ҳолат: 21-апрель куни фуқаро М.Т. Тахтакўпир туманидаги «Еркин Қарақалпақстан» кўчасида спиртлик ичимлик ичиб, маст ҳолатда юрганида орган ходимлари томонидан тўхтатилди. У ҳам орган ходимларига турли бўҳтон сўзлар айтиб, шу ердаги фуқароларнинг ҳам тинчини бузади. Унга майда безорилик қилган шахс сифатида 10 сутка қамоқ жазоси берилди. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика