No icon

Нима учун ҳалигача «Сардоба»даги фалокат бўйича жиноят иши очилмади?

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев нима учун ҳалигача «Сардоба» сув омборидаги фалокат бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилмаётганига урғу берди.

«Бунинг сабаби ҳали жиноят иши қўзғатилмаганлигидами ёки иш очилгану ҳали хабар беришга улгурилмадими? Қоида бўйича, бунақа вазиятларда прокуратура ўша заҳоти жиноят иши очиши керак. Айни муайян бир шахсларга эмас, умумий ҳолатга нисбатан.

Сув омборини қурганлар, уни «техник жиҳатдан мукаммал» деб қабул қилиб олганлар сўроққа тортилиши, агар қурилиш жараёнида суиистеъмолчилик ёки бепарволикларга йўл қўйилгани аниқланса, унда барча айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши керак. Буни мен ўзимча ақллилик қилиб талаб қилаётганим йўқ, бу шунчаки Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонунларнинг талаби холос.

Жиноят иши ҳақида хабар қачон чиқаркин, қани кутайликчи...» – деб ёзади блогер.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Бухорода содир бўлган табиий офат оқибатлари юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинганди.
Хусусан, Бош прокуратура матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, табиий офат оқибатида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талафот кўрган, 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олган. Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилган.

Кечаги табиий офат жараёнида Бухоро шаҳрида яшовчи 42 ёшли Ў.А. уйига келаётган вақтида узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши оқибатида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
***

 

«H215M Super Puma ва H125M Fennec вертолётлари учувчиларининг профессионаллиги туфайли ФВВ ходимлари уйлар томи ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда қолиб кетган 300 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Ҳарбий экипаж дарахтлар ва электр симлари борлигига қарамасдан тунги вақтда ҳам паст баландликларда парвозларни амалга оширишди», дейилади хабарда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика