No icon

96 ёшли отахон ҳовлисида кўкнори эккани аниқланди

19 май куни соат 11:20 да Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори - 2020» тадбири давомида, Жомбой туман Ғоровтепа қишлоғида яшовчи 96 ёшли Ғ.Т.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилди ва томорқада экилган жами 122 туп яшил рангли, ўткир ҳидли, «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди. Ушбу 122 туп ўсимлик холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика