No icon

Қашқадарёлик овчи милтиқ биноклидан қизни кузата туриб, уни отиб қўйди

6 июнь куни соат 21.00 ларда Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Қ.С.  ўртоқлари билан бирга Яккабоғ туманида жойлашган, фуқаро Ж.М. га қарашли “Fish brееding” фермер хўжалигининг балиқ етиштириладиган кўлига борган. У ерда “Gamo” русумли пневматик милтиқдан кўлдаги ўрдакларни овлаш мақсадида ўқ узиб, сўнг спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Маст ҳолатда 50 метр узоқликдаги кўл бўйида жойлашган дала шийпони олдида турган, унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро Ч.С. ни милтиқ биноклидан кузатмоқчи бўлиб, безорилик оқибатида милтиқни у томонга қаратган вақтида тепкини босиб юбориши натижасида, милтиқнинг қўрғошинли ўқи фуқаро С.Ч. нинг ўнг елкасига бориб теккан ва унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан шикасти етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика