No icon

Эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлашга уринганлар судланди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Ал-Бухорий масжидига қарашли эҳсон қутисини олиб қочиб, ичидаги пулларини ўғирлашга уринган ўспиринлар жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Марҳамат туман Маъмурий суди судьяси Акмалжон Алижонов хабар берди.

Маълум бўлишича, 19 ёшли В.М. ва унинг шериги Ю.Ф. 2020 йил 28 май куни Марҳамат тумани  «Дукчи Эшон» маҳалласи ҳудудида жойлашган Ал-Бухорий масжидига тегишли бўлган эҳсон қутисини ўғирлайди ва ичидаги 287 минг сўм пулга эга чиқмоқчи бўлади. Бироқ ўғрилар Миллий гвардия ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинган.

Суд фуқаролар ишини кўриб чиқиб, уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси (Оз миқдорда талон-торож қилиш) нинг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айблаган ва ҳар бирига 223 минг сўм жарима тайинлаган.

Ўғирланган пуллар эса масжид маъмуриятига қайтарилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика