No icon

Ҳокимликларнинг рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари олиб қўйилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (429-сон, 07.07.2020 й.). Ҳужжат билан Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон қарорига кўра давлат органлари томонидан талаб қилиш ва маҳалла томонидан бериш тақиқланган 28 турдаги ҳужжатлар билан боғлиқ Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, қарор билан ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди.

Хусусан: 

  • Чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;
  • Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;
  • Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;
  • Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига.

Фикрлар

Яндекс.Метрика