No icon

650 минг сўмга диплом ёзиб беришни таклиф қилган коллеж директори ўринбосари ушланди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида пул эвазига диплом ёзиб беришни таклиф қилган директор ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Китоб туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада тумандаги касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари О.Э. фуқаро Д.нинг фарзанди С.нинг дипломини қайта ёзиб бериш ҳамда иккинчи фарзанди Н.га ушбу коллежни тугатганлиги ҳақида диплом ёзиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 650 минг сўм талаб қилган.

Шундан 300 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 350 минг сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан О.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика