No icon

Гулистонда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари 2 қути сигарета туфайли ишдан бўшатилди...

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган видеолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Видеода Коронавирус инфекциясини Сирдарё вилояти ҳудудидига кириб келишини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қармасдан карантин блок постдан ўтиб кетиши учун 2 (икки) қути «КЕНТ-6» номли сигарет олиб келишини айтиб, фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур холат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика