
3 ойлик чақалоғини 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди.
Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро мурожаат қилиб, пойтахтда истиқомат қилувчи 21 ёшли Н.Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, тезкор ходимлар прокуратура вакиллари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар.
Натижада, Н.Ф. ва у билан бирга яшовчи, 24 ёшли A.З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида ушланди.
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилган.
Бошқа янгиликлар
«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 14-поғонага ёмонлашди
1970-01-01 06:00:00
“Самосуд”ни видеога олиб тарқатганлар жаримага тортилади
1970-01-01 06:00:00
Фикрлар