No icon

Андижонда эр-хотин ўртасидаги жанжал фожиа билан якун топди

Андижон вилояти Асака туманида эр-хотин ўртасида чиққан жанжал, бир кишининг ўлими билан якунланди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 12:40 ларда Асака тумани «Қадрият» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.У. яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н. (аёл) билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган — унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.

Бунинг оқибатида М.Н. воқеа жойида вафот этган. Фуқаро М.У. ушланиб, ашёвий далил сифатида ундан бир дона хўжалик пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига (шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса ушлаб туриш) асосан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика