No icon

Косонсойлик тадбиркорга 28 сотих ер майдонини 100 минг долларга сотишмоқчи эди...

Косонсой туманида яшовчи хусусий тадбиркор 2020 йил 29 август куни Наманган вилоят Ички ишлар бошқармасига фирибгарлик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилди. Мурожаатдан маълум бўлишича, тадбиркор ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш мақсадида 25 август куни Наманган туманига борган вақтда ўзини фермер хўжалиги раҳбари деб таништирган «Аваз» исмли шахс билан танишиб қолади ва унга бино қуриш учун ер қидириб юрганини билдиради. Шундан сўнг «Аваз» тумандаги «Зарбдор» МТП ҳудудида 28 сотих ер майдонини кўрсатиб, ушбу ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини, 50 минг долларини олдиндан берса Наманган тумани ҳокимлигида ишловчи танишлари билан учраштиришини айтади.

Тадбиркорнинг аризасига асосан 29 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилди. Тадбирга холислар жалб этилиб, 10 минг доллар ҳамда 100 миллион сўм ажратилади ва пулларга эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан кимёвий усулда «пора» ёзувлари туширилган. Шу куни Наманган шаҳри, Гўзал даҳасидаги ошхоналардан бирида «Аваз» исмли шахс тадбиркордан 10 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган пайтида ушланди.

Суриштирув ишлари давомида ушбу шахснинг исми «Аваз» эмаслиги ҳамда унинг фермер хўжалиги ёки ҳокимликка дахли йўқлиги маълум бўлган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика