No icon

Дарахт буталайдиган қайчи учун 23 йил!?...

АҚШнинг Луизиана штатида учта дарахт буталайдиган қайчини ўғирлагани учун умрбод қамоққа ҳукм этилган қора танли бир эркак муддатидан олдин шартли озод этилди, деб хабар тарқатди New York Post.

63 ёшли Фэйр Уэйн Брайант (Fair Wayne Bryant) 15 октябр куни қамоқдан озод этилди. Бу ерга кирганига на 23 йил бўлибди. Бундай катта муддат ўтиришига сабаб у хавфли рецидивистлар қаторида ҳисобда турган экан. Унинг ҳисобида 22та қамоқ ва 11та ҳукм, жумладан 4та йирик жиноят ишлари мавжуд.

Брайант шартли озод этиш ҳайъатига ўтмишда алкоголлик ва гиёҳвандликка ружў қўйган экан. Шунча муддат давомида бу иллатлардан батамом халос бўлганлигини айтди.

Озодликка чиқишдаги шартлар қуйидагилардан иборат: алкоголликдан қутулиш учун курашаётганлар йиғилишларига қатнашиши, соат 21:00дан эрталабки 6:00 гача кўчага чиқмаслик ва жамиятга фойдаси тегадиган иш билан машғул бўлиши талаб этилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика