No icon

2,8 млрд. cўм кредит учун 15 минг АҚШ доллари «шапка» сўралди. Оқибатда...

Сурхондарёда 2,8 млрд. сўм кредит эвазига 15 минг АҚШ доллари миқдорида «шапка» сўраганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаро М.М. ва бошқалар «З.А.» МЧЖ раҳбари Р.га ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриши учун банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 2,8 млрд. сўм кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далил билан ушланган. «Ҳожатбарорлар»ни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир маҳкама ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан ўтказилгани айтилади.

Ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан фирибгарлик (168-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика