No icon

Тўрт кунлик чақалоғини 20 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Сирдарё вилояти Ховос туманида тўрт кунлик чақалоқни сотаётган аёллар ушланди дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 ноябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро И.С. ҳамда Ховос туманида яшовчи фуқаро Н.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.С.нинг 4 кунлик қиз фарзанди И.К.ни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З.га 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Тадбир давомида И.С ҳамда Н.Ш. исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хивада 4 ойлик қизини 120 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл, Самарқандда 12 нафар фуқаронинг паспортини олиб қўйиб, уларни 2 йил давомида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл ҳамда Термизда 2 ёшли ўғлини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика