No icon

Фирибгарга жазо муқаррар

Бугунги кунда фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари кўпайиб кетмоқда. Одамлар фирибгарларнинг гапларига дарров чув тушиб, алданиб қолмоқдалар.
Бу  каби  ҳолат  Косонсой  туманида  рўй  берди. Туманнинг  "Обод" МФЙ,  "Наво"кўчасида яшовчи   А.С. ёши элликдан ошган,кап-катта одам  бўла туриб ўзгаларни алдаш, ишончини суиистеъмол қилиб, мол-мулкини қўлга киритиш жиноятига қўл урганлигига ҳайрон қоласан,киши. Унинг фирибига учганлар  ҳам  ёш эмас, оқ-қорани танийдиган кишилар.
Дастлабки воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида юз берганди.Баъзи бир одамларнинг ер участкасига муҳтожлигини сезиб юрган  А.С.шундайлардан бири  туманнинг "Боғишамол"маҳалласи-да яшовчи Б.З.нинг ишончига  кириб,"Жар"  маҳалласидаги туман ҳокимлиги заҳирасидаги 0,9 га.ер майдонини ўзимга тегишли деб,бу фуқарога 4 млн.800 минг сўмга сотиб юборади ва  бу пулларни ўз эҳтиёшига ишлатиб юборади.
Нафси ҳакалак отган А.С.худди шундай усул билан "Моворауннаҳр"маҳалласида яшовчи Н.Х.ни чув туширади.  Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунда чиқади, деганларидек,С.А.нинг қилмишлари  тез кунда ошкор бўлди.
У  Жиноят  кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б"бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли  деб  топилиб, жиноят  ишлари  бўйича  Косонсой  туман  суди  томонидан  тегишли жазога  тортилди.

Т.Мустафаев, Наманган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари,подполковник.

Фикрлар

Яндекс.Метрика