No icon

Ўзи ёш, аммо хавфли рецидивист...

Косонсой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи М.А.эндигина 23ёшга тўлди.Аммо ҳали уйланишга улгурмаган бу йигит  уч марта суднинг "қора курсиси"га ўтиришга улгурган.2020йилнинг октябрь ойида  қайта ўғрилик қилгани сабабли ўта хавфли рецидивист деб топилган фуқаро 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
2020 йил 7 июль куни соат тахминан 01:00 да 23 ёшли фуқаро М.А. суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлишига қарамасдан, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай ахлоқан тузалиш йўлига кирмасдан такроран ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилди. Маҳкум Косонсой тумани   Ҳуррият МФЙ даги  хонадонлардан бирининг олдида қаровсиз қолдирилган  Nexia-2 русмли автомашина  салонидан 500минг сўм пулни ўғирлаб, ўз эҳтиёжларига  ишлатиб юборади.
Жиноий ҳаракатларини такроран давом эттирган  М.А. Боғишамол-2 маҳалласида қаровсиз  қолдирилган автомашина салонидан 3млн,сўм ва 2 млн.сўмлик қўл телефонини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ  ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169- моддаси 3-қисми қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида М.А.га айблов эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва  жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун туман прокуратурасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман
судининг 2020 йил 5 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, фуқаро М.А.ЖКнинг 169- моддаси 3-қисми "а" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 5 йилу 6 ой  муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Темур  МУСТАФАЕВ,
Наманган вилоят ИИБ  бошлиғи ўринбосари
.

Фикрлар

Яндекс.Метрика