No icon

Дональд Трамп твиттерда бир йилда қанча ёзув қолдирди?

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилда твиттерда уч минг марта ёзган, деб хабар бермоқда The Hill.

Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар президенти 2860та пост, шу жумладан, ретвитлар қолдирган. Таъкидланишича, у 139 маротаба «жодугарларга ов» иборасини ишлатган - Трамп махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан АҚШдаги сайловларга Россия аралашуви юзасидан олиб борилаётган суриштирувни шундай атайди. 

Бундан ташқари, Дональд Трамп 193 марта «фейк янгиликлар»ни тилга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп 2018 йилни «тарихий ютуқлар» йили деб атаганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика