No icon

Telegram’нинг фойдаланувчилари сони бир кун ичида одатдагидан 10 баробарга кўпайди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, охирги 24 соат ичида дастурда 3 млндан кўпроқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Одатда мессенжернинг фойдаланувчилари сони кунига ўртача 300 мингга, ойига 9 млнга кўпаяди. Дуров янги фойдаланувчиларни қаршилаб, “Бизда ҳақиқий махфийлик ва барча учун чексиз ҳудуд мавжуд” деб айтган.

Дуров бундай ўсишнинг сабабини айтмаган, бироқ бу 13 март куни Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишлашида юз берган техник носозлик билан боғланган бўлиши мумкин. Ўшанда фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга тўлиқ ёки қисман кира олишмаган: Instagram тасмасини янгилаб бўлмаган, Facebook’да сурат юклаб бўлмаган ва ёзишиб бўлмаган. Instagram 14 март куни одатдагидек ишлай бошлаган, Facebook’да ҳали ҳам муаммолар кузатилмоқда.  

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика