No icon

Интернет тезлигини оширишнинг 8 усули

«The Sun» журналистлари интернет тезлигини оширишнинг саккиз усулини санаб ўтишди. Уларнинг фикрича, маълумотлар узатиш тезлигига кўп нарсалар таъсир қилади — роутер теварагидаги нарсалардан тортиб, дастурий таъминотдаги муаммогача.

Биринчи усул энг оддийси: браузернинг кэшини тозаланг!

Қолганлари қуйидагилар:

  1. Браузерни доим янгилаб туринг.
  2. Компьютердаги вируслар интернет тезлигини сусайтиради, қурилмани улардан тозалаб туришни канда қилманг.
  3. Фон тартибида ишлаётган иловаларнинг (масалан, «Telegram») тезликни камайтиришдаги «ҳиссаси» кам эмас. Шунга ўхшаш дастурларнинг ўчиб-ёқилишини «Вазифалар бошқарувчиси» («Диспетчер задач») орқали доим назорат қилиб боринг.
  4. Роутерни иложи борича баландроққа жойлаштиринг — шунда сигнал бутун хонани қамрай олади.
  5. Роутерни дераза олдига қўйманг — сигналингиз қўшни хонадонларга ўтиб кетади.
  6. Роутерни аквариум олдига қўйиш ҳам тавсия этилмайди — сув сигнални ютади.
  7. Wi-FI паролингиз жуда ишончли бўлсин, шунда тармоққа сиздан бошқа ҳеч ким улана олмайди.

Манба: xabar.uz 

Фикрлар

Яндекс.Метрика