No icon

Япония 6G тармоғининг яратилишига катта маблағ ажратади

Япония ҳукумати олтинчи авлоддаги (6G) мобил алоқа тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган корпорацияларга 70 млрд иен (652,4 млн доллар) миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи. Ушбу тизимни 2030 йилга яқин татбиқ қилиш режалаштирилган.

Kyodo ахборот агентлигининг ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар беришича, аввалроқ ҳукуматда янги алоқа форматини татбиқ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун техник мутахассислар, хусусий бизнес ва тегишли идоралар вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этилган. Айни вақтда Японияда 5G тармоғига ўтилмоқда. Кунчиқар мамлакат бу борада 5G тармоғи ишга туширилган АҚШ ва Жанубий Кореядан ортда қолмоқда. Япония ҳукуматини, шунингдек, зарур қурилмаларни ишлаб чиқишда Хитойдан ортда қолаётгани ҳам ташвишлантирмоқда.   

Эндиликда Япония ҳукумати бизнес билан ҳамкорликда бой берилганни қайтариб, янада тезкор ва ҳимояланган 6-авлоддаги тизимларга ўтишда етакчига айланмоқчи. Ушбу тизимларни ҳайдовчисиз транспорт воситалари, масофадан тиббий хизмат кўрсатишда қўллаш кутилмоқда.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика