No icon

Одоб-аҳлоқсиз «тик-ток»чилар ИИВ томонидан огоҳлантирилди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлар, хусусан, Тик-Ток платформасида турли масхараномуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видео мауллифларини огоҳлантирди.

«Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг Тик Ток платформасида — фуқароларимизни айниқса ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида, турли масхараномуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз», — дейди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов.

«Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизлика йўл қўймаймиз.

Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш — майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.

Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг», — дейилади хабарда.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика