No icon

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берилди

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берди, деб хабар бермоқда Spot. Қайд этилишича, соф олтин валюта заҳираси ҳажми кўпайиб 27,1 миллиард долларни ташкил этди:

Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади. Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика