No icon

Россия олтин валюта захиралари бўйича Саудияни ортда қолдириши мумкин

Россия кейинги саккиз йил давомида илк марта олтин валюта захиралари бўйича Саудия Арабистонини ортда қолдириши мумкин. Сўнгги тўрт йилда Россиянинг олтин валюта захиралари 45 фоизга ўсиб, 518 миллиард долларга етди, дейилади Bloomberg хабарида.

Саудия Арабистонида эса, аксинча, бундай кўрсаткичларда пасайиш кузатилган. Ар-Риёд нефть баҳосининг тушиши туфайли захираларни ишлатишга мажбур бўлмоқда. Таҳлилчилар яқин вақтда Россия халқаро захиралар рейтингида тўртинчи ўринга чиқиб олишини айтмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика