No icon

Пойтахтда бир ҳафта мобайнида қарийб 20 мингта қоидабузарлик содир этилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жорий йилнинг 3 июнидан 9 июнига қадар жами 19292 та қоидабузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот зхизмати хабар берди. 

Шулардан 3268 тасини қўпол қоидабузарликлар, 47 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 189 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаганлиги ташкил этмоқда. 

1765 нафар ҳайдовчилар одам ташиш қоидасини бузганлиги, 1515 нафар ҳайдовчилар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги учун чора кўрилган, 1197 нафар пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтганлиги учун чора кўрилган, 16 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасининг ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирган ҳолатда ҳаракатланганлиги, шунингдек 106 нафар ҳайдовчилар уяли телефондан фойдаланганлиги, 8091 нафар ҳайдовчилар хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика